Дата (узб)

Чоршанба, 24 Октябрь 2018 / 04:13:11

Переключение языков

Поиск

Брендларни тарғиб қилиш

              Компания маҳсулот ишлаб чиқарувчиларнинг товарлари ва хизмат кўрсатувчи ташкилотларнинг хизматларига оид брендларни тарғиб қилиш ва оммалаштиришга доир комплекс чора-тадбирларни амалга оширади.

              Хусусан:

  • брендлар ҳақидаги реклама роликларини Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг тизимидаги “Ўзбекистон”, “Ёшлар”, “Тошкент”, “Спорт” телеканаллари ва радиоканалларда, худудий телерадокомпанияларнинг эфирларида, “Нодавлат телеканаллар телетармоғи” (НТТ) телеканали ва унинг таркибига кирувчи нодавлат теле ва радиостанцияларда, “Тошкент” халқаро аэропорти ва худудий аэропортларда, “Тошкент” темирйўл вокзалида  ва Тошкент шаҳридаги марказий чорраҳаларда жойлашган электрон мониторларга жойлаштириш;

  • брендлар ҳақида босма тарғибот материаллари (плакатлар, календарлар)ни кўп минг нусхада чоп этиш ва тарқатиш;

  • брендлар ҳақида  ташқи реклама материаллари (стендлар, банерлар, билбордлар, штендрлар) тайёрлаш ва жойлаштириш;

  • брендлар ҳақида жамоат транспорти воситаларига реклама материалларини жойлаштириш;

  • брендлар ҳақида оммабоп газеталар, журналлар ва интернет сайтларида реклама материалларини жойлаштириш каби йўналишларда хизматлар кўрсатилади.

              Хизматлар компаниянинг ҳамкорлари билан биргаликда ишлаб чиқиладиган PR-дастурлар ва медиа-режаларга мувофиқ амалга оширилади.

              Хизмат талаблари ва нархлари ўзаро келишувга асосан белгиланади.

              Доимий ҳамкорлар учун нархларни белгилашда тегишли чегирмалар амал қилади.

              Хизматлар учун тўлов шакли ихтиёрий бўлиб, пул ўтказиш йўли билан ва нақд пул тўлови шаклида амалга оширилиши мумкин.

.