Дата (узб)

Чоршанба, 24 Октябрь 2018 / 03:40:48

Переключение языков

Поиск

          Ўзбекистонда мустақиллик йилларида жамоатчилик билан алоқалар - PR соҳаси жадал ривожланиб бормоқда. Яратилаётган имкониятлар туфайли йилдан-йилга PR-компаниялар тармоғи ҳам кенгайиб бормоқда.

          “MEDIA BALANS” ана шундай PR-компаниялардан биридир. Компания Ўзбекистон медиа бозорида ўз ўрнини топиб бормоқда ва қатор давлат ва жамоат ташкилотлари, сиёсий партиялар, йирик бизнес корхоналари ва республика тижорат банкларига хизматлар кўрсатмоқда.

          Компанияда жамоатчилик билан алоқалар бўйича магистр даражасига эга профессионал мутахассислар фаолият кўрсатади. Шунингдек, Ўзбекистонда кўзга кўринган етук PR-мутахассислар, олий ўқув юртларининг профессор-ўқитувчилари, таниқли сиёсий шарҳловчилар ва журналистлар   компания билан яқин ҳамкорликда ишламоқда.

          “MEDIA BALANS” компанияси корхоналар ва шахслар имиджини яратиш, брендларни тарғиб қилиш, аудиовизуал асарлар (роликлар, ҳужжатли ва бадиий фильмлар) яратиш, веб-сайтларда реклама, веб-сайтлар яратиш, веб-сайтларни қўллаб-қувватлаш (продвижение), оммавий ва маданий тадбирлар ўтказиш, дизайн ва фото хизматлари йўналишида хизматлар кўрсатади.

          Компания республикадаги қатор оммабоп интернет нашрларининг таъсисчиси ва ҳамкори ҳисобланади.

          “MEDIA BALANS” компанияси Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг аъзосидир.

.